Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Аҳолининг 60 фоизга яқинини ёшлар ташкил этади. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев фарзандларимиз замонавий таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўзига муносиб иш топиб, фаровон ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни яратиб бермоқда. Юртимизда ҳар бир ўғил-қизнинг дарду-ташвишини тинглайдиган, интилишларини қўллаб-қувватлайдиган тизим яратилди.
Яратилган янги тизим асосида энг биринчи ўринда ёшлар етакчилари томонидан уйма-уй юриб, “Ёшлар баланси” тўлиқ шакллантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни “Ёшлар дафтари”га киритиш ҳамда маҳаллаларда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш устувор вазифа сифатида белгиланди.
Шу нуқтаи назардан, Термиз шаҳрида 2023 йилнинг 6 ойи давомида ёшлар етакчилари томонидан маҳаллаларда 1-босқич ёшлар хатлови ўтказилиб, 14-30 ёшдаги 50 минг 012 нафар ёшларнинг 5 та тоифа (бандлик, таълим, оилавий, ижтимоий ва саломатлик ҳолатлари) бўйича “Ёшлар баланси” шакллантирилди.
2023 йил бошидаги хатлов ва ўрганиш натижаларига кўра, “Ёшлар баланси” асосида аниқланган ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 1246 нафар ёшларимиз “Ёшлар дафтари”га киритилди (Маълумот учун: 2022 йил давомида 1 минг 924 нафар ёшларга 6,8 млрд. сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилиб, дафтардан чиқарилган).
Улардан 603 нафарига замонавий касблар, “Ай-Ти”, илм-фан, хорижий тилларга ўқитиш, меҳнат қуроллари хариди учун субсидия ажратиш, контракт тўловини тўлаш каби 25 та ёрдам турлари доирасида амалий кўмак кўрсатилиб, ушбу мақсад учун жами 941,7 млн. сўм маблағ йўналтирилди.
Ҳозирги кунда "Ёшлар дафтари"да қолган 643 нафар ёшларга қуйидаги йўналишлар бўйича ёрдам берилиб дафтардан чиқариш режалаштирилган. Жумладан:
150 нафари бандлиги таъминланади, касб-ҳунарга ўқитилади;
14 нафари имтиёзли кредит ва субсидия берилади;
33 нафари IT, замонавий касблар, хорижий тилларни ўрганиш учун ёшларга субсидия берилади;
146 нафари доимий иш билан бандлиги таъминланади;
300 нафари Ижтимоий иқтисодий муаммолари ҳал этилади ва дафтардан чиқарилади.
Бутун республикамизда бўлгани каби тасдиқланган график асосида ҳар ҳафтада маҳаллаларда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви, Сектор раҳбарлари учрашувлари тизимли ўтказилиб келинмоқда.
Учрашувларда ёшлар томонидан билдирилган ғоя, таклиф ёки ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, қисқа вақт ичида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшлар томонидан кўтарилган масалалар ва таклифлар асосида “Боғзор”, “Эски шаҳар”, “Боғишамол”, “Гулистон” ва “Мангузар” маҳаллаларида ёшларимиз учун “Стрит-Воркаут” спорт майдончалари қуриб берилди.
“Боғзор” маҳалласига ёшлар учун янги кутубхона қуриб, замонавий жиҳозланди ва 1200 донадан ортиқ турли китоблар билан таъминланди.
Шунингдек, Термиз шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабига 100,0 млн. сўм ажратиб, қишги сузиш ҳавзасининг иситиш тизими таъмирланди ва қишги мавсумда ҳам тўлиқ ишлаши йўлга қўйилди. Ёки айнан шу мактабда шуғулланувчи ёшларнинг таклифига асосан, уларга 50,0 млн. сўмлик спорт жиҳозлари олиб берилди.
Шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Ашуров
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024