10 / 06 / 23
Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги оилавий поликлиникалар патронаж ҳамшираларига планшетлар топширилди
Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда Термиз шаҳар ҳокими ўринбосари Камол Ашуров иштирок этиб, 6 та оилавий поликлиника ходимларига 120 дона планшетларни топширди. Бундан кўзланган мақсад фуқароларни оилавий шифокор фаолияти самарадорлигини ошириш, беморларнинг онлайн қабулга ёзилишини таъминлаш, патронаж профилактик кўриклар, скрининг текширувлар ва улар натижаларини таҳлил қилиш, беморларни қўшимча текширув, консультация ва даволашга йўналтириш, дори-воситаларини электрон рецепт орқали бериш ҳамда қайта боғланишни электрон дастур орқали амалга ошириш учун қулайлик яратишдан иборат.
Бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлар тиббий хизмат сифатини янада ошириш, аҳоли саломатлигини тиклашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024
1 comments