Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

487984       0

Ахборот хизмати

       

Улуғбек Қосимов: "Бажарилаётган ҳар бир ишда сифат бўлиши керак"

Прездентимизнинг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида Термиз шаҳридаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, кўчалар, кўп қаватли турар-жойларнинг ташқи қиёфасини замонавий кўринишга келтириш бўйича топшириқлар белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқларга асосан Термиз шаҳридаги 37 та маҳаллада 58 км йўлларни асфальтлаш, 27 км йўлларга бетон қоплмаси ётқизиш, 24 км пиёдалар йўлаги барпо этиш, 33 км ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрининг “Нурли келажак” ва “Паттакесар” маҳаллаларида бўлиб, бу борадаги ишлар билан танишди. Ушбу иккита маҳаллаларда 900 метрга яқин йўлга асфальт, 650 метр йўлга бетон қопламаси ётқизилган, 2 км дан ортиқ масофада ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилган, 1,2 км пиёдалар йўлаги қурилган. Шунингдек, кўп қаватли турар-жойларнингфасад қисмларини бўяш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят раҳбари амалга оширилган ишларни ўрганиш давомида йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ўтди ва келгусидаги вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, пиёдалар йўлаги сифатсиз қурилгани танқид қилиниб, талабга жавоб бермайдиган қисмини бузиб, қайта қуриш, мавжуд боғча атрофини ўраш ва таъмирлаш ишларини якунига етказиш, автотураргоҳ ташкил этиш, йўл бўйлари ва очиқ майдонларда гул кўчатлари, райҳон экиш, айрим кўп қаватли турар-жойларнинг устини қайта таъмирлаб, ёпиш ва фасад қисмларини бўяб, замонавий кўринишга келтириш топширилди.

Мазкур топшириқлар ижроси учун икки ҳафта муддат берилиб, топшириқлар ижроси қайта ўрганилиши белгиланди.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари