Термиз шаҳридаги хусусий мактаб муаммолари жойига чиқиб ўрганилди
Термиз шаҳрида “Бойсун баракат имкон” МЧЖ томонидан 2019 йилдан буён “Genius Academy Termez” нодавлат умумтаълим мактаби фаолият юритиб келмоқда.
Ҳозирги кунда мактабда 370 нафар, шундан, бошланғич синфда 214 нафар, юқори синфда 156 нафар ўқувчи таҳсил олади. Мактабда фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг 3 нафари 1-тоифали, 9 нафари 2-тоифали, 4 нафар ўқитувчида “CEFR”, 3 нафарида “IELTS” сертификатлари мавжуд.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов мазкур мактабда бўлиб, яратилган шароитлар ҳамда машғулотларнинг ташкил этилиши билан танишди. Мактаб муассислари билан суҳбат давомида уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди. Жумладан, тадбиркорларнинг мурожаатига асосан мактабда спорт зал қуриш учун банкдан имтиёзли кредит олишида кўмаклашиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024