Расмий муносабат
Термиз шаҳар ҳокимлиги 2023 йил 5 апрел куни “Сурхон овози” газетасининг 4-сонида “Термиз шаҳар “Мангузар” маҳалласи ички йўлларга асфальт ёки тош-шағал ётқизилмагани, “Туркманариқ” деб номланувчи ариқда 5 йилдан буён сув оқмаслиги” тўғрисидаги мақола эълон қилинган.
Термиз шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг жорий йил 10 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз шаҳридаги барча маҳаллаларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида тегишли топшириқлар белгилаб берилган.
Ушбу топшириқ асосида Мангузар маҳалласида 6.4 км ички йўллар таъмирланиши, хусусан, жорий йилнинг 2-чорак якунига қадар асфальт ётқизилиши режалаштирилган. Шунингдек, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси масъул ходимининг маълумотига кўра “Туркманариқ” деб номланувчи ариқнинг “Мангузар” маҳалласи ҳудудидан ўтган маълум қисмида ободонлаштириш ва ариқни тозалаш ишларининг охирги босқичи белгиланган.
Ушбу ишлар якунига етказилгандан сўнг жорий йилнинг май ойи охирига қадар Туркманариққа сув очилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024