Брифинг | Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгашининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши котибияти мудири Фарух Абжалов иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда мавзу юзасидан батафсил ахборот берилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида, маҳаллий Кенгаш депутатларининг иштирокини таъминлаш, жойларда депутатлик назоратини кучайтириш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”даги “инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” деб номланган биринчи устувор йўналишнинг 2-мақсадида “Халқ депутатлари Кенгашларини ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинга айлантириш” назарда тутилган. Мазкур мақсадга эришиш учун:
биринчидан, халқ депутатлари Кенгашларида доимий асосда фаолият юритувчи депутатлар корпусини шакллантириш ва уларнинг ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш;
иккинчидан, халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва назорат қилиш бўйича масъулиятини кучайтириш;
учинчидан, маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, халқ депутатлари Кенгашларининг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш;
тўртинчидан, маҳаллий кенгашларнинг котибиятлари фаолиятини янада кучайтириш чораларини кўриш амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар қаторида келтириб ўтилган.
Шаҳарда ўтган 2022 йилда ўтказилган 14 та сессияларда 204 та турли масалалар, жумладан, 86 та ҳисоботларни эшитиш, 43 та ахборотларни эшитиш, 7 та муҳокама этиш, 6 та назорат таҳлил тадбирлари, 20 та ваколат доирасидаги қарорларни тасдиқлаш, 11 та ҳоким қарорларини тасдиқлаш, 2 та ҳоким қарорларини бекор қилиш, 29 та бошқа масалалар бўйича халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.
Жорий йил 1 чоракда ушбу кўрсаткичлар, ўтказилган 2 та сессияда, 30 та турли масалалар, жумладан, 12 та ҳисоботларни эшитиш, 3 та ахборотларни эшитиш, 3 та муҳокама этиш, 3 та назорат-таҳлил тадбирлари, 5 та ваколат доирасидаги қарорларни тасдиқлаш, 1 та ҳоким қарорларини тасдиқлаш, 2 та бошқа масалалар юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг қарорлари қабул қилинди. 10 та депутатлик сўровлари чиқарилган, 22 маротаба сайловчилар билан учрашувлар ўтказилган. Мазкур учрашувларда аниқланган муаммолардан 49 таси ҳал этилган. Юридик ва жисмоний шахслардан тушган 52 та мурожаатлардан 34 таси ижобий ҳал этилган. Депутатлик фаолияти 4 маротаба босма нашрларда, 11 маротаба телевидения, 30 маротаба интернет сайтларда, 167 маротаба ижтимоий тармоқларда ёритилган.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024