Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

509583       0

Ахборот хизмати

       

Очиқ мулоқот ўтказилди

 

Термиз шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бўриев Акмал Авазович иштирокидаги очиқ мулоқот Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш борасида шаҳарда олиб борилаётган ишлар ҳақида бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида” 29-сон Фармони ҳамда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон Қарори қабул қилинди.

Дастлаб ҳоким ёрдамчилари хонадонга ташриф буюрган ҳолда хонадонларни хатловдан ўтказди ва хатлов натижаларига кўра, 42 минг 115 та хонадонларнинг маълумотлари Республика миқёсида кенг фойдаланилаётган “ONLINE-MAHALLA” платформасига тўлиқ киритилди. Ўрганилган хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 тоифага ажратиб олинди.

Жумладан:

Биринчи тоифага – оилавий даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар 2 минг 628 нафар (6,2%)

Иккинчи тоифага – доимий даромадга эга, кушимча даромад топиш истаги бор хонадонлар 17 минг 303 нафар (41,1%)

Учинчи тоифага – ижтимоий ҳимояга мухтож,боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 2 минг 933 нафар (7%)

Тўртинчи тоифага – иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ  хонадонлар
19 минг 415 нафар (46,1%)

Ҳоким ёрдамчиларига ажратиладиган маблағлар:

Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2022 йил учун 50 млрд
531 млн. сўм ажратиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан 234 млрд. 173 млн сўм, 7843 та кредит ажраилиши учун аризалар келиб тушган.

Шундан: Жорий йилнинг 11 ойи давомида ҳоким ёрдамчилари томонидан
7843 та аризалар ўрганиб чиқиб 2139 та аризаларга 41 млрд 56 млн. сўмлик кредит ажратиш учун ижобий тавсиялар берилиб, бугунги кунга қадар 1620 та аризаларга 38 млрд 97 млн. сўм кредит маблағлари ажратилган.

Термиз шаҳар бўйича касб - ҳунарга ўқиш истаги мавжуд аҳоли тўғрисида

Ҳоким ёрдамчилар томонидан жами 1720 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқиш истаги мавжуд бўлиб шундан бугунги кунга қадар 1332 нафар фуқарога касб-ҳунар ўрганиш учун хоким ёрдамчилар томонидан тавсиянома берилган,

 Шундан: Термиз шахар бандликга кўмаклашиш маркази томонидан 606 нафар, Савдо саноат палатаси томонидан 331 нафар, Бизнес ва олий мактаб томонидан
162 нафар ва Хотин қизлар қўмитаси томонидан 233 нафар касб-ҳунарга ўқитилди.

 Йўналишлар кесимида- уй ҳамшираси 45 нафар, қандолатчилик 165 нафар, тикувчилик бўйича 522 нафар, сартарошлик 185 нафар, токирлик 1 нафар, сантехника 5 нафар, компьюьер технологияси соҳасига 268 нафар, бугалтерия хисоби 74 нафар, тадбиркорлик 200 нафар, пазандачилик 65 нафар фуқаролар ўқитиб келинди.

        Ҳоким ёрдамчилар томонидан ишга жойлаштириш масаласи бўйича:

Ҳоким ёрдамчиларининг ташаббуси билан жорий йилнинг 11 ой давомида жами 13807 та янги иш ўринлари яратилиб ташкил этилган иш ўринларининг соҳалар кесимида таҳлил қилинганда:

Ўзини ўзи банд қилганлар 4208 нафар, Мавсумий ишга жойлашганлар 4058 нафар ва домий ишга жойлашганлар 5541 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

 

 

 

 


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари