БРИФИНГ
Термиз шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ашуров КАмол Мусулмонқулович иштирокида брифинг ўтказилди.
Мавзу: Ёшларни қўллаб-қувватлаш уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтлаврини мазмунли ўтказиш борасида қилинган ишлар.
Термиз шаҳрида ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва психологик муаммоларини ҳал этиш мақсадида секторларда олиб борилган ишлар натижасида феврал ойи якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январ ПҚ-92-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июн кунидаги 312-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда “Темир дафтар” га киритилган оилалар фарзандларидан иборат жами 89 нафар мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг тўлов контракт суммасининг 50% фоизигача, БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда жами 251 млн 300 минг сўмлик тўлов-контракт суммаси тўлаб берилди.
Жумладан,
1-сектор ҳудудидаги 21 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг
50 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 66 млн сўмлик тўлов-контракт суммаси;
2-сектор ҳудудидаги 25 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг
50 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 71 млн 100 минг сўмлик тўлов-контракт суммаси;
3-сектор ҳудудидаги 20 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг
50 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 52 млн 200 минг сўмлик тўлов-контракт суммаси;
4-сектор ҳудудидаги 23 нафар ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг
50 % миқдоригача ўқув юрти ҳисоб рақамига жами 62 млн сўмлик тўлов-контракт суммаси ўтказиб берилди.
“Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи ёшларга моддий ёрдамлар кўрсатилганли ва “Ёшлар жамғармаси”дан 2023 йил 28 март кунига қадар қилинган ҳаражатлар қуйидагича;
38 нафарига 36,9 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам;
15 нафарига асбоб-ускуналарга 69,6 млн. сўм субсидия;
9 нафарига касб-ҳунарга ўқитиш учун 16,8 млн. сўм;
89 нафарига 251,3 млн. сўм контракт тўловлари;
20 нафарига ҳарбий сафарбарлик чақируви бадали учун 112,8 млн. сўм маблағлари тўлаб берилди.
Шунингдек, бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш, аҳоли ва ёшларни оммавий спортга жалб этиш мақсадида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича спорт мусобақалари ҳамда қизларни спортга жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида “Маҳалламиз спортчи қизлари” шиори остида спортнинг стол теннис, шахмат ва шашка турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш учун “Беш муҳим ташаббус” тадбирларида фаол иштирок этган ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд 862 млн 800 минг сўм маблағлар ажратилган ва тадбирлар учун жами 323 млн 600 минг сўм маблағ сарфланган.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024