ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ
Мавзу: Маҳаллалардаги намунали фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилган лойиҳалар билан танишув.
Бугун Термиз шаҳридаги “Сурхон соҳили” маҳалласида навбатдаги пресс-тур бўлиб ўтди. Унда Термиз шаҳар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази директори Дилшод Нормуродов, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, шунингдек журналист ва ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.
Пресс-тур давомида иштирокчилар ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилган лойиҳаларни кўздан кечирдилар. Шунингдек, маҳалла ҳудудида олти нафар фуқарони доимий иш ўрни билан таъминлаган “Рамзан-Мебел-Азиз” мебел ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамияти фаолияти ва у ерда яратилган шароитлар билан танишдилар.
Пресс-тур давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024