Термиз шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқ орқали “Термиз шаҳар «Паттакесар» маҳалласи Гулшан кўчасининг таъмирталаб ҳолати” бўйича қилинган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 18 мартдаги 172-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Дастур доирасида 2023 йилда шаҳарнинг «Паттакесар» маҳалласининг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида 9 км ички кўчалар таъмирланиши белгилаб олинган ва манзилли дастури тасдиқланган.
Жумладан, «Паттакесар» маҳалласи «Гулшан» кўчаси ҳам ушбу дастурга киритилган бўлиб, мазкур кўчага асфальт бетон ётқизиш ишлари амалга оширилиши маълум қилинади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024