Жорий йилнинг 24-октябрь куни ижтимоий тармоқ орқали “Термиз шаҳар “Юлдуз” маҳалласи А.Дехотий 2-уйда 2019-йилдан буён яшаб келган фуқаронинг 2022-йилнинг февраль ойида уйининг орқа тарафига кўп қаватли уй қурилишини бошлагани, уйнинг ёнидан чуқур “катлаван” қаздирилгани, деворларда шикаст ва ёриқлар пайдо бўлгани” юзасидан мурожаат йўлланган.
Ушбу мурожаат Термиз шаҳар қурилиш бошқармаси мутахассислари томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқилган ва қуйидагилар маълум қилинади.
Мурожаатда кўтарилган масала шаҳар қурилиш бошқармаси ҳодимлари томонидан ўрганилганда, “Барпо Қурилиш Сервис” МЧЖ томонидан ушбу ҳудуддан кўп қаватли турар-жой биноси қурилаётганлиги аниқланди.
Мазкур қурилишни қуриш учун Сурхондарё вилоят қурилиш бош бошқармасининг 2022-йил 01-июндаги 1722-1722401-43592-сонли архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари шаҳарсозлик кенгашидан тасдиқланмасдан ва вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмай туриб қурилиш ишларини бошлаб юборганлиги сабабли тадбиркор огоҳлантирилиб қурилиш ишлари шаҳарсозлик ҳужжати тўлиқ ишлаб чиқилиб ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқдан ўтгунга қадар вақтинчалик тўҳтатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқаро Саидова Нодира Халмуратовнага яшаб турган уй-жой биноси кўп қаватли турар-жой биносининг ёнида жойлашганлиги сабабли яшаш уйи бузилишини ва компенсация маблағлари тадбиркор томонидан тўлаб берилиши маълум қилинади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024