РАСМИЙ МУНОСАБАТ
“Сурхондарё” телеканалининг 4-июлдаги “Махсус репортаж” кўрсатувидаги видеолавҳада Термиз шаҳри “Аму соҳили” маҳалласи Порлоқ йўл кўчасида чиқинди уюмлари ўз вақтида олиб кетилмаслиги, “Гулшан” кўчасида тоза ичимлик суви йўқлиги, “Термиз дарё порти” МЧЖ ҳудудидан самарали фойдаланилмаётгани, “Паттакесар” ва “Нурли келажак” маҳалласидаги мини футбол ўйингоҳи қаровсиз аҳволдалиги, “Эски шаҳар” маҳалласи Ч.Сафаров кўчасида ҳам чиқинди уюмлари ўз вақтида олиб кетилмаслиги натижасида атрофга бадбўй ҳид чиқараётгани, 10-сонли мактабда электр-энергия ҳақи ўз вақтида тўланмаслиги натижасида ўқув машғулотларини олиб боришда қийинчиликларга дуч келинаётгани танқид остига олинган.
Термиз шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Термиз шаҳри “Аму соҳили” маҳалласи, Порлоқ йўл ҳамда “Эски шаҳар” маҳалласи Истиқлол (Ч.Сафаров) кўчаларида чиқинди уюмлари ўз вақтида олиб кетиш бўйича “Био Техно Эко” МЧЖга қонунчиликда белгиланган тартибда топшириқлар берилди, “Био Техно Эко” МЧЖ томонидан “Сигнал” тизими асосида ишлар ташкиллаштирилиб, чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмоқда.
“Аму соҳили” маҳалласи, “Гулшан” кўчасидаги аҳоли хонадонлари “Сурхондарё Сувтаъминот” МЧЖ Термиз шаҳар бўлими томонидан тоза ичимлик суви билан таъминланди. “Термиз дарё порти” МЧЖ ҳудудидан самарали фойдаланишлари учун масъулларга мтегишли топшиқлар берилди.
“Паттакесар” ва “Нурли келажак” маҳалласидаги мини футбол стадиони учун 2018 йил “Обод маҳалла” дастури доирасида ер майдони ажратиб берилган. Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунга келиб қаровсиз аҳволга келиб қолган, стадион ичида сунъий чим ётқизилиши лозим бўлсада, бироқ ўрнида янтоқлар ўсиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан ташаббускор тадбиркор чақиртирилиб сухбатлашилганда, ҳозирда тижорат банкидан кредит ололмаётганлиги, кредит масаласи ечилгандан сўнг ўйингоҳни тўлиқ битказиб, фойдаланишга топширишини билдирди, шунингдек ушбу қаровсиз ётган мини стадион эгасини 2023 йилгача ишга туширмаса, шаҳарсозлик норма қоидаларини бузганлиги учун, яъни ердан нотўғри фойдаланганлиги сабабли “E-auksion” elektron savdo platformasida қайта қўйилиб, сотувга чиқарилиши бўйича огохлантириш берилди.
Шунингдек, 10-сонли мактабда электр-энергияси билан боғлиқ ҳолатлар бартараф этилиб, ҳозирда узлуксиз электр энергияси билан таъминланганлиги маълум қилинади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024