РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Термиз шаҳар ҳокимлиги жорий йилнинг 20-июль куни “Сурхон овози” газетасида Термиз шаҳридаги “Туркманариқ” канали реконструкция қилинганига қарамай, ҳали-ҳамон каналга сув келмагани танқид остига олинган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сонли қарори асосида режа бўйича 2020-2021 йил давомида Термиз шаҳрида мутадил иқлимни яратиш мақсадида шаҳарда “Туркманариқ” каналининг қурилиш ишлари 2021 йилнинг 2-чорак якунига қадар тўлиқ таъмирлаш ишлари якунланиши белгиланган эди, бироқ ушбу худудда ноқонуний қурилишларни ўз вақтида буздиришнинг имконияти бўлмаганлиги боис каналнинг қурилиш ишлари 2022 йилда амалга ошириш учун йилдан йилга ўтувчи объектларнинг манзилли рўйхатига киритилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги "2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-98-сон қарори билан тасдиқланиб, жорий йилда қурилиш ишларига халақит берувчи мухофаза зонасига қурилган ноқонуний қурилишлардан тозаланиб, бугунги кунда объектда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.
Ушбу каналнинг қурилиш ишлари 2022 йилнинг 4 чорагида фойдаланишга топширилиб, аҳолининг ҳовли ва томорқа қисмини суғориш учун ариқ суви билан таъминланишини маълум қиламиз.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024