Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

677088       0

Ахборот хизмати

       

Расмий муносабат

 

Жорий йилнинг 6 июнь куни YouTube ижтимоий тармоқ орқали “Термиз шаҳар Маърифат маҳалласидаги уйлар “снос”га тушгани, ушбу хонадонларни бузиш учун таклиф қилинаётган компенсация пуллари камлиги, агар маҳалла аҳолиси ушбу пулга кўнмаса шаҳар ҳокими Исроил Бўриевич уларни коммуникация тармоқларидан узиб қўйиши ёки суд қарорини чиқартириб уйдан чиқаришини айтгани юзасидан шикоят қилинган” мурожаат чиққан .

Термиз шаҳар ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сон қарорига асосан Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг ўқув биносини қуриш белгиланган, ушбу объект қурилиши муносабати билан худудда 14 та турар ва 4 та нотурар-жой бино-иншоотлар бузилиши белгиланган.

Дастур доирасида қурилиши белгиланган Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг ўқув биносининг қурилиш ишларини бошлаш учун худудда бузилишга тушган 14 та турар ва 4 та нотурар-жой бино-иншоотлар мулк эгаларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарорига асосан ихтиёрий равишда ўзлари танлаган эркин баҳоловчи ташкилотига мурожаат этиб баҳолатилганидан кейин фуқароларнинг розилиги асосида нотариал идоралар орқали келишув шартномаси имзоланиб, компенсация маблағлари тўлаб берилгандан сўнг бузиш ишлари амалга оширилишини маълум қиламиз.

Шунингдек, ушбу ҳудудда бузилишга тушган фуқароларнинг уй-жойлари ҳозирги кунда барча коммуникация тармоқларидан узилмаганлигини ҳам маълум қиламиз.


Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2024
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари