РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 6 май куни “Сурхон овози” газетасининг 4 сонида “Термиз шаҳрини кесиб ўтувчи “Туркманариқ”ни бетонлаш мақсадида 2019 йили ариқ боши кўмиб ташлангани, бироқ орадан тўрт йил ўтса-да ҳануз ариққа сув бошқарилмаётганлиги” тўғрисидаги мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли қарорига асосан, Термиз шаҳридаги барча очиқ ўзандаги каналларни ишга тушириш кўзда тутилган. 2019 йилда қурилиш ишлари бошланиб, бугунги кунда Термиз шаҳрини кесиб ўтувчи “Туркманариқ” каналини бетонлаш ишлари якунига етказилмоқда.
Шу боисдан “Туркманариқ” қаналини жорий йил август ойининг биринчи ярмигача қурилиш ишлари якунланиб, ишга туширилиши ва канал (ариқ)га сув очиб берилиши маълум қилинади.
Янгиликлар канали
https://t.me/termizshhМурожаатлар учун
https://t.me/TermizSh_botТелеграм Бот
https://t.me/TermizSh_botФуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси
+(76)224-16-40
+(76)224-23-36
2024 |
ЁШЛАР ВА БИЗНEСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЙИЛИ |
‹ | › | |||||
Ду | Се | Чо | Па | Жу | Ша | Як |
© Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти веб-сайтлари 2024