Термиз шахар тарихи

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида келтирилган маълумотлар Термизнинг Шарқдаги қад. шаҳарлардан бири эканлигидан далолат беради. Шаҳарнинг қулай географик ўрни, стратегик аҳамиятга молик жойда бўлганлиги, шарқни ғарб, жан.ни шимол билан боғловчи савдо чорраҳасида барпо этилиши, унинг тез суръатлар билан ривожланишига замин яратган. Буюк ипак йўлининт муҳим бир тармоғи ҳам Термиз орқали ўтган.


Қад. Шарқ сивилизациясининг шаклланишида Термизнинг ўзига хос ўрни бор. Кўхна Термизнинг қалъа қисмида олиб борилган археологик изланишлар натижалари ва ёзма манбаларнинг таҳлилига кўра шаҳарга мил. ав. 1минг йилликнинг ўрталарида асос солинган. Т. Суғдиёна, Хоразм, Марғиёна ва Парфия давлатлари билан маданий ва савдо алоқаларини ўрнатган. Топилмаларга қараганда шаҳарнинг Ҳиндистон билан маданий ва савдо алоқалари ҳам жуда фаол ва узвий бўлган.
Мил. ав. 4–3-асрларда 10 га майдонни эгаллаган Термизнинг қад. қалъаси ўрнида аҳоли манзили бўлган. Ҳофизи Абруйнинг ёзишича, шаҳар номи "Тарамастха" (бақтрийча "нариги соҳилдаги манзил") сўзидан олинган бўлиб, асрлар давомида турлича аталиб келган (мас., Антиохия, Деметриас, Тармид, Тармиз, Тами, Тамо), 10-асрдан Термиз деб атала бошлаган.


Термиз мил. ав. 3–2-асрларга келиб Бақтриянинг энг ривожланган, сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан бирига айланди. Ашёвий далилларга кўра бу даврларда шаҳарда меъморлик ва ҳунармандчиликнинг бир қанча соҳалари (кулолчилик, дегрезлик ва металлсозлик, шишасозлик), Салавкийлар, ЮнонБақтрия шоҳлари товарпул муомаласи Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларига қараганда анча олдин ривожланганлигидан далолат беради.


Термиз шаҳрининг гуллаб яшнаган даври Кушонлар ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Бу даврда Термиз ҳудудий жиҳатдан кенгайиб, Шим. Бақтриянинг йирик шаҳрига айланган. Шаҳарда шу даврга оид меъморлик ва ҳунармандчилик бинолари ва намуналари, турли нафис сопол ва шиша идишлар, фил суяги, қимматбаҳо металл ва тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари каби топилмаларнинг кўплаб қайд қилиниши бунинг далилидир. Мас., Далварзинтепадан топилган ва фил суякларидан ясалган шахмат доналари (фил ва ҳўкиззебу шаклида) хрз. кунда ер юзида аниқланган энг қад. шахмат доналари (мил. 2-аср) хисобланади. Ўша даврда Термиз Кушонлар давлатининг муҳим шаҳри ва буддизмнинт марказларидан бири бўлган.


Шаҳарни Термизшохлар идора қилган. Ўша даврда Термиз Термизшохлар ҳокимлигининг пойтахти бўлиб турган. Араблар босиб олган даврда (686–704) Термиз 70 гектарга яқин майдонни эгаллаган, тўртбурчак шаклидаги қалъадан иборат бўлган. 10-асрда ёзилган "Ҳудуд улОлам" асарида Термиз "Жайхун бўйидаги куркам ва обод шаҳар. Қалъаси дарё бўйида, улкан бозори машҳур, Хутталон ва Чағониён аҳли шу ерда савдо қилади", деб таърифланган.


10–12-аср Бошларида Термиз равнақ топган. Тохаристоннинг йирик шаҳри, ҳунармандчилик ва савдо марказига айланган. Бу даврда Термиз ҳудуди 500 га дан оптик, майдонни эгаллаган. Шаҳарда бир қанча маҳобатли бинолар барпо этилган. Шулардан Эски шаҳар қисмида Термизшоҳлар саройи сакланиб қолган.


Шаҳарда темирчилик, шишасозлик, кулолчилик ривожланган. Термизда тайёрланган ҳунармандчилик буюмларига талаб юқори бўлган. Шаҳарда ўнлаб карвонсаройлар фаолият кўрсатган. Ўша даврда Термиз йирик маданият ва илмфан маркази сифатида ҳам ном қозонган. Термизлик олиму уламолар ўрта аср Шарқининг фан, маданият ва маърифатига ўз ҳиссасини қўшган.


Термиз вақтвақти билан Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Қорахитойлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар давлатлари таркибида бўлган. 1220 йилда Термиз мўғуллар томонидан вайрон қилиб ташланган. Шарафудсин Али Яздийнинг "Зафарнома" асарида қайд қилинишича, Термиз аҳолиси мўғулларга қаттик, қаршилик кўрсатган ва шу боис шаҳар "Мадинат уррижол" ("Мардлар шаҳри") деб ҳам аталган. Мўғуллар истилосидан сўнг , 14-асрда Термиз Сурхондарё соҳилига яқин жойда янгидан қад. кўтарди. Шаҳар ўз ўрнини бир неча бор ўзгартирсада, асрлар давомида ўз номини Тармита, АнтиохияТармита, Тармиз, Тирмиз, Термиз кўринишларида саклаб келган.


Амир Темур Мовароуннаҳрни эгаллагач (1370), Термиз Сурхондарё воҳаси билан бирга Темур давлати таркибига кирди. 1407 йилда Темурий Халил Султон фармони билан дарё соҳилидаги Термиз қалъаси қайта тикланди. Кўп ўтмай ўз тангаларини зарб этадиган катта шаҳарга айланди. 1504–05 йилларда шаҳарни Шайбонийхон эгаллади. Кейинчалик турли сулолалар тасарруфида бўлиб, 18-асрнинг 2ярмида шаҳар ўзаро урушлар натижасида бутунлай вайрон қилинган. Фақат, унинг атрофидаги Паттакесар ва Солиҳобод қишлоклари сакланиб қолган.


1894 й. Терм из харобаларидан 8 км нарида жойлашган Паттакесар қишлоғида русларнинг маҳаллий аҳоли томонидан "Тупроққўрғон" деб номланган қалъа истеҳкоми қурилган. Ҳоз. Термиз шу Тупроққўрғон атрофида бунёд этилган. 1916 й. Бухоро–Қарши–Термиз темир йўл қурилиш муносабати билан Термизнинг иқтисодий мавқеи ўсди.


Ўзбекистонни қўшни Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар билан боғловчи йўл Термиз орқали ўтиши шаҳарнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди.
Термизда дастлабки археологик қазишма ишлари Б.П.Денике (1926–27), М.Е. Массон раҳбарлигидаги Термиз археологик комплекс экспедицияси (1936–38) томонидан олиб борилган. Эски Термизда археологик қазишма ишлари кейинчалик Ш.Пидаев, Т.Аннаев томонидан давом эттирилиб, шаҳар тарихи янада ойдинлаштирилди.


1933 йилда Термизда биргина пахта тозалаш зди ва яна бир неча устахоналар бўлган. Кейинчалик ва айниқса, мустақиллик йилларида, саноат, қурилиш, енгил, озиқовқат ва бошқа корхоналар ишга тушди. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари яхшиланди. Шаҳарда янги темир йўл вокзали қурилди. Амфитеатр, археология музейи, санъат коллежи, академик лицей, тадбиркорлар маркази, марказий стадион, "Делфин" сузиш ҳавзаси, кураш саройи, теннис корти, "Алпомиш" мажмуаси, марказий бозор, "Термизнинг 2500 йиллиги" номли хиёбон бор; шошилинч тиббий марказ қурилиб ишга туширилди.


Термизда жами 2500 дан зиёд корхона бўлиб, микрофирмалар, кичик ва ўрта корхоналар, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналардир. Пахта тозалаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш., енгил ва озиқ-овқат саноати муҳим ўрин тутади.


Термизда унт, 8 та коллеж (санъат, иктисод, ижтимоийиқтисодий, пед., тиббиёт, банк иши, маиший хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат саноати коллежлари) бор. Акад. ва физикамат, лицейлари фаолият кўрсатади. 2003/04 ўқув йилида шаҳарда 16 умумий таълим, 2 таянч, 1 бошланғич мактаблари ишлади.


Ўқувчилар саройи, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатади. Вилоят ўлкашунослик музейи, Ҳаким атТермизий меъморий мажмуасидаги "Мерос" тармоқ музейи бор. ЎзР Президенти И.А.Каримовнинг лойиҳаси ва ташаббуси билан Термизнинг 2500 йиллигини акс эттирувчи Сурхондарё археология музейи бунёд этилди; вилоят мусиқали драма, қўғирчоқ театрлари ишлаб турибди. 4 шаҳар кутубхонаси ҳамда 2 тармоқ кутубхонаси мавжуд. Ҳайвонот боғи бор (қаранг Термиз ҳайвонот боғи).


Термизда 18 газета чиқарилади, 3 телестудия эшиттиришлар олиб боради. Шаҳар марказий касалхонаси (165 ўрин), юқумли касалликлар касалхонаси (130 ўрин), болалар ва катталар, тиш даволаш поликлиникалари, шаҳар болалар санаторийбоғчаси ва бошқа тиббий муассасаларда 211 врач, 700 га яқин ўрта тиббий ходим хизмат килади. Ундан ташқари, вилоятга карашли 3 та касалхона, вилоят туғруқхонаси, шошилинч тиббий ёрдам маркази, болалар касалхонаси, онкология, кўз касалликлари касалхоналари, эндокринология, сил касалликлари, теританосил касалликлари, наркология, асаб касалликлари диспансерлари, "Она ва бола" ва "Репродуктив саломатлик" марказлари, вилоят қон қуйиш маркази фаолият кўрсатади. Таълим муассасаларида, маҳаллаларда болалар спортини ривожлантириш даражасини ошириш мақсадида тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Термизда ислом дини арбобларидан Ҳаким атТермизий, Шахобуддин Собир Термизий, Муҳаммад ибн Ҳамид Термизий, Абу Бакр Варроқ Термизий каби олимлар яшаб ўтишган. Термизда 1999 йилда Алпомиш достонининг 1000 йиллиги, 2002 йилда халқаро миқёсда Термизнинг 2500 йиллик юбилейи ўтказидди.


Ушбу қарорлар асосида 2002 йил 2 апрелда ўзининг 2500 йиллик ёшини нишонлаган Термиз шаҳри кўплаб катта воқеалар ва ларзаларни бошидан кечирган. Бутун тарихи давомида Термиз Марказий Осиё халқлари маданий тараққиёти ва ўзбек халқи давлатчилиги тарихида муҳим рол ўйнаган. «Буюк Ипак Йўли»нинг асосий чорраҳаларидан бири сифатида дунё сивилизацияси ривожига сезиларли даражада ҳисса қўшган қадим шаҳардир. Буддизм динининг ва у билан боғлиқ бўлган меморчилик анъаналарининг Хитой ва Узоқ Шарқ мамлакатларига тарқалиши ҳам айнан Термиз орқали юз берган.


Термизнинг географик жиҳатдан қулай жойлашиши, иқлими ва стратегик мавқеи кўплаб давлатлар ва ҳукмдорларнинг диққат-эътиборини ўзига тортар эди. Шунинг учун у Эрон ва грек, араб ва мўғул босқинчиларининг ҳужумларига дучор бўлди, Мовароуннаҳр ички қон то;кишларини бошидан кечирди, маҳаллий ҳокимлар зулмидан азоб чекди. Термиз истилочиларнинг оловли жангларида ёниб кетар, кулга айланар, қаддини ростлаб пайдо бўларди, ўсиб шон-шуҳрат ва қудратга эга бўларди. У яна ҳалок бўларди, ёнарди, кулга айланарди ва яна ўзини тиклаб улғаярди. Шу сабабли Термизнинг ҳар сафар қайтадан тикланиши қадимги ўрнида юз бермаган.


Кўҳна Термиз ёки Кушон Термизи амударё бўйида ривож топган бўлса, Чингизхон босқинидан сонг у шарқроқда Сурхондарё бўйида қад кўтариб гуллаб-яшнайди. XVIII асрнинг иккинчи ярмидаги ўзаро урушлар туфайли вайронага айланган Термиз ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жануброқда Паттакесар қишлоғи заминида бунёд этилади ва равнақ топади. Кўҳна Термиз обидалари ўзининг такрорланмаслиги билан ҳамиша қадимги давр муаллифлари, илк ўрта аср Хитой сайёҳлари ва мусулмон даври тарихчиларининг диққат-марказида бўлиб келди.


Термиз ҳақидаги қимматли ёзма маълумотлар VII асрда Хитой сайёҳи, буддизм монахи Сюан Тзян ёзмаларида; IХ–Х асрлар араб муаррихлари Ибн Хўрдодбеҳ, Ибн Хавқал, Мақдисий, Истаҳрий асарларида; грек, арман, хитой, форс, араб манбаларида; қадимий «Шоҳнома» достонида, улуғ аллома Абу Райҳон Беруний, араб сайёҳи Ибн Баттута, Испания элчиси Рюи Гонсалес де Клавихо, венгер шарқшуноси Ҳерман Вамберилар асраларида, ўрта аср мутафаккирлари Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Муҳаммад Бобур, Ҳофиз Абру, Анварий, Ҳофизи Таниш Бухорий, Давлацҳоҳ Самарқандий асарларида берилган. Термиз тарихини ўрганишга қизиқиш айниқса ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидан янада кучайди. Археолог олимлардан В. В. Бартолд, Д. Н. Логофет, Н. А. Маев, В. В. Крестовский, И. В. Мушкетов, А. А. Семенов, М. Э. Массон, В. А. Шишкин, Т. В. Грек, Б. Н. Косталский, Б. Б. Пиотровский, В. А. Вяткин, Д. Д. Букинич, Б. Н. Засипкин, Л. А. Албаум, Г. А. Пугаченкова, Э. В. Ртвеладзе, Я. Ғуломов, А. А. Асқаров ва бошқалар Термизни шахсан ўргандилар ва илмий хулосалари билан шаҳар тарихини бойитдилар.


Кўҳна Термиз тарихини ўрганишда 1926–1927 йилларда профессор Денике бошлиқ Москванинг Шарқ халқлари маданияти музейи экспедицияси, 1936–1939 йилларда профессор М. Э. Массон раҳбарлигидаги Термиз археологик комплекс экспедицияси, 1961 йили Б. Я. Ставиский бошчилигидаги Шарқ халқлари музейи ва Давлат Эрмитажи археологик экспедицияси, 1959 йилдан профессор Г. А. Пугаченкова бошлиқ Ўзбекистон Республикаси Шарқшунослик институти экспедицияси, 1972 йилдан профессор В. М. Массон бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ФА Археология Институтининг Бақтрия экспедицияси, 1980 йилдан академик А. А. Аскаров босчилигидаги комплекс экспедицияси, 1993 йилдан профессор Т. Ширинов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ФА Археология Институтининг Пер Лериш бошчилигидаги Франсия Илмий тадқиқотлар Институти Миллий Маркази ва Кюдзо Като бошчилигидаги Япониянинг Буюк Ипак Йўли Академияси билан ҳамкорликда олиб бораётган экспедициялари катта аҳамиятга эга бўлди. Натижада, милоддан аввалги И минг йиллик орталаридан тортиб, ХВИИ асрга қадар Термиз шаҳри халқларининг моддий ва маънавий маданиятини ёритувчи кўплаб археологик далиллар қўлга киритилди. Мазкур экспедициялар таркибида Термиз Давлат Университетининг археолог олимлари ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар.


Ривоятларга кўра, Термизни милоддан аввалги VII асрда Бақтриянинг биринчи подшоси Зароастр бунёд этган. Милоддан аввалги VII асрда бу ерларни босиб олган Эрон Аҳамонийлари Термизни жуда кўҳна шаҳар деб таърифлашган. Шаҳар Александр Македонский босқинига қадар Аҳамонийлар давлатига бўйсунган.


Термизнинг тарихига кирган илк номларидан бири Тарамаста – Тарамата (бақтрча – дарё қирғоғи) бўлган. Милоддан аввалги 327 йили Александр Македонский Термизни забт этиб, шаҳарни ўз номи билан Александрия деб атайди. Александр Македонский ҳукмронлиги тугаганидан кейин Грек-Бақтрия давлатининг асосчиси Деметрий шаҳарга Деметрис номини беради. Милоддан аввалга И асрда Грек-Бақтриа давлатининг кушонлар томонидан тор-мор қилиниши муносабати билан Термиз, ёзма манбаларнинг гувоҳлик беришича, Та-лимми шаҳри деб Хитой манбаларида эса, Ту-ми (Тами) деб атала бошлайди. Термиз асосан кушонлар даврида (мил. авв. I– мил. III асрлар) юксак ривожланади. Бу даврда Термиз Ҳиндистон билан ғарб, шимол, шарқ мамлакатлари билан бўғлайдиган савдо йўлларидаги йирик шаҳарга айланади. Термизда кўплаб будда ибодатхоналари ва мўла-мақбаралар қурилади.


V–VI асрларда Термиз юз берган урушлар оқибатида гоҳ эфталийлар ҳукмронлиги, гоҳида эрон сосонийлари ҳукмронлиги остида бўлди. VII асрдан бошлаб Термизни термизшоҳлар сулоласи бошқарди. 705 йили Термизни араб истилочилари забт этдилар. IХ–ХII асрларда Термиз йирик феодал шаҳар сифатида маъмурий, савдо, ҳунармандчилик ва илм-маърифат марказига айланди. Бу даврда шаҳарни ўраб турган истеҳком деворнинг узунлиги 10 км ни ташкил этиб, 9 та дарвозаси бўлган. Шу даврда Термизда дунёга машҳур бўлган шоирлар, алломалар, муҳаддислар, диний ва дунёвий олимлар етишиб чиқди.


ИХ–ХИИ асрларда Термиз Ғазнавийлар, Салжуқийлар ва Қорахонийлар давларлари тасарруфида бўлди. 1206 йили Хоразмшоҳ Муҳаммад давлати ихтиёрига ўтди. 1220 йили Чингизхон қўшинлари томонидан 11 кунлик қамалдан сонг вайрон қилинди. XIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Термиз эски ўрнида эмас, шарқроқда Султон Саодат мақбараси теварагида яна ривожланди. Темурийлар давлати таркибига ўтгандан кейин у гуллаб-яшнайди ва Шаҳри ғулгула номини олди.


Термиз Шайбонийлар давлати тасарруфига ўтгандан кейин ҳам ривожланишда давом этди. Коҳна Термиз қалъасини қайта тиклаш ишлари олиб борилди. Миноралар, масжидлар ва хонақоҳлар қурилди.
Илм-маърифат ривож топди. XVII асрнинг иккинчи ярмида олиб борилган ўзаро жанглар, тахт талашишлар туфайли Термиз бутунлай вайрон бўлди. Фақат Саловат ва Паттакесар қишлоқларигина сақланиб қолди. Масжидлар, миноралар ва саройлар қулади. XVII асрнинг иккинчи ярмида Сурхондарё бўйидаги Кўҳна Термиздан жанубда Паттакесар қишлоғи пайдо бўлди. Қишлоқнинг кенгайиб бориши ҳисобига орадан бир аср ўтгандан кейин ҳозирги Термиз шаҳри қад кўтарди. Янги Термизнинг вужудга келиши Россия-Англия муносабатларининг кескинлашган даврига тўғри келди-ки, Россия бу жойларда ўз таъсирини кучайтириш мақсадида Ўрта Осиёга ҳарбий юришларини бошлаб юборган эди.


1873 йилнинг 28 сентябридаги шартнома Бухорони Россияга қарам давлатга айлантирган бўлса, 1888 йил 23 июндаги қўшимча шартнома русларнинг Термизга келиши ва бу ерда истеҳкомлар қуриш масаласини ҳал қилган эди. 1893 йилнинг 15 январида Термиз Бухоро амири томонидан Россия ҳукуматига берилган эди. Янги Термизда Россия манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида қурилишлар бошланди, кўплаб ҳарбий қисмлар келтирилди. Тупроққўрғон ва мустаҳкам истеҳком қурилди. Термир йўл қурилиши, телеграф, алога, электр тармоқларининг тортилиши Термизнинг ривожланиши ва Амударё бўйидаги ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бўлган шаҳарга айланишига олиб келди.


1917 йилги давлат тўнтаришидан кейинги Совет империяси даврида ҳам Термиз ўзининг ҳарбий-стратегик аҳамиятини йўқотмади. Бу даврда Термизда катта-катта иншоотлар қурилди. Маъмурий бинолар қад кўтарди. Илм-фан ривожланди, маданият ва санъат равнақ топди.


Мустақиллик йилларида Термиз чиройини янада очди, шаҳар кўчалари бошқадан қурилиб, равон ва кенг кўчаларга айлантирилди, истироҳат боғлари, шарқона усулдаги муҳташам ва обод бозорлар, замонавий маъмурий бинолар, ўйингоҳлар, театр ва кинотеатрлар, илм-фан масканлари барпо этилди, борлари таъмирланди. Қисқаси, шаҳарнинг қиёфаси таниб бўлмас даражада ўзгардики, бу ўз навбатида ҳар бир термизлик қалбида қувонч ва фахрланиш ҳиссини уйғотмоқда.


1999-йил ноябр ойида ЙУНЕСCО Бош конференсиясининг Парижда бўлган 30-мажлисида Марказий Осиёнинг қадим шаҳрларидан бири Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейини 2001 йилда халқаро миқёсда нишонлашга қарор қилинди. Мазкур қарор муносабати билан Озбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1999 йилнинг 27 декабрида «Термиз шаҳрининг 2500 йиллик юбилейини 2001 йилда ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш тўғрисида» махсус қарор қабул қилинди.