Маънавияти юксак инсон комиллик сари йўл олади.
09.05.2019 118 Модератор

Маънавияти юксак инсон комиллик сари йўл олади.

Янгиликлар
  Инноватсион бўлган шиддатли бир даврда ёшларни илм изланиши, билим салоҳиятини янада мукамаллаштириб бориши қувонарли ҳол, аммо маънавият юксалишида китоб ўрни беқиёс эканлиги баъзи ёшлар унутиб қўйишади.
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинмоқда. Вилоят Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан Термиз шаҳридаги 4-ИДУМ ўқувчи ёшларига "Китоб илм зиёси "мавзусида давра сухбати ўтказилди. Унда вилоят Кенгаши раиси Ш.Олимов, Сурхон ёшлари газетаси бош муҳарири И.Шомиров, Ёшлар овози газетаси вилоят муҳбири Н.Раҳматуллаева, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Ш.Худойбердиев ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси М.Ҳамраевалар иштироги ёшларни китобга меҳри, маънавиятини юксалтиришга бўлган эътиборини янада оширади.
 "Китоб илм зиёси" мавзусидаги давра сухбатига "Ёшлар келажагимиз" жамғармасини ижро этувчи дректор ўринбосари И.Раҳимовнинг тасодифий ташрифи ёшлар билан эркин ва қизиқарли, савол-жавобларга бой мазмунли тарзда бўлиб ўтган сухбат давомида, ёшларни янада фаолликга чорлади.