Термиз шаҳар ҳокимлиги

248       0

Янгилик ва эълонлар

       

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, хусусан хусусий секторга берилаётган имтиёзлар туфайли элимиз соғлигини тиклашда самарали натижаларга эришилмоқда. Сўнги икки йилда шаҳримизда янги ташкил этилаётган ва фаолиятини кенгайтираётган хусусий тиббиёт муассасалари инновацион технологияли тиббий жиҳозлар билан диагностика ва даволаш ишларини йўлга қўйишмоқда. Бугунги кунда кўп тармоқли хусусий клиникаларда аҳоли даволаниши учун замонавий шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Бугун, 4 январь куни Термиз шаҳрида “SHIFOKOR VALIJON SURXON” хусусий клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу клиникага хориждан замонавий тиббий жиҳозлар олиб келиб ўрнатилган бўлиб, аҳолига амбулатор ва стационар шароитда хирургия, гинекология, неврология, кардиология, физиотерапия, ултратовуш диагностикаси ва клиник лаборатория диагностикаси ихтисосликлари бўйича тиббий хизмат кўрсатишни режалаштирган. Клиникада даволаниш учун 30 ўринга мўлжалланган жой мавжуд бўлиб, олий тоифали врачлар ва малакали тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатади.

 Маросимда Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиев иштирок этди.



Йил дастури
2019
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
50%
Яхши
50%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
100%
Жами: 4 овоз берилди.
Валюта курслари