Термиз шаҳар ҳокимлиги расмий-веб сайти

95       0

Янгилик ва эълонлар

       

“ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР” ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАН ФУҚАРОЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
 
Хабарингиз бор, ҳозирги вақтда "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"ни шакллантириш бўйича хатлов ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир хонадонга борилиб, ёшлар ва аёлларнинг муаммолари белгиланган сўровнома шакли тўлдирилиб, сектор штабларида умумлаштирилмоқда.
Бугун, 4 ноябрь куни Термиз шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Исроил Худойбердиев "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритилган фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди. Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан улар ўртага ташлаган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабулда, шаҳар ҳокимлигининг барча мутахассислари, ишчи гуруҳи аъзолари, ташкилот раҳбарлари бевосита иштирок этишди, ушбу қабулда фуқароларни қийнаб келаётган коммунал хизмати, йўл ва ичимлик суви, уй–жой, ишга жойлашиш ва даволаниш масалалари борасидаги мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди.
Сайёр қабулга келган 40 нафарга яқин фуқаро Шаҳар ҳокими томонидан ўзларининг ҳаётий муаммоларига ечим топдилар ҳамда тушунтириш ва кўрсатмалар олдилар.

Изоҳ қолдириш

Янгиликлар канали

https://t.me/termizshh

Мурожаатлар учун

https://t.me/TermizSh_bot

Телеграм Бот

https://t.me/TermizSh_bot

Facebook

https://fb.com/termizshahar.hokimi

Фуқоролар мурожаатлари бўйича шаҳар хокимлиги бош мутахассиси

+(76)224-16-40

+(76)224-23-36

Йил дастури
2020
Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари