Термиз шаҳар ҳокимлиги

Термиз шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиевнинг “Президент арчаси” байрам табриги

2020-01-13

260       0

Тадбирлар

       

Ассалому алайкум, азиз болажонлар!

Қадрли тадбир қатнашчилари!

 Бугун шу унутилмас дамларда янги йил табрикларимни Сиз азизлардан, аниқроғи беғубор болажонлардан бошлаганимдан мамнунман.

Катта ўзгаришлар билан ўтган икки йил мобайнида Муҳтарам Юртбошимиз ва Ҳукуматимиз эътиборлари ҳаммага бирдек қаратилгани, хусусан, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг тарбияси, билим ва соғлиги борасида кўплаб амалий ишлар қилинаётгани барчага маълум.

Ўтган қисқа давр мобайнида таълим, спорт, илм-фан ривожига эътибор билан бир қаторда ёшлaр ўртaсидa сoғлoм турмуш тaрзи тaмoйиллaрини қaрoр тoптириш, улaрни ҳaр xил зaрaрли тaъсирлaрдaн, тaҳдид вa xaтaрлaрдaн aсрaш мaсaлaлaрига алоҳида эътибoр қаратилди ва шу йўналишда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Азиз болажонлар!

Ҳар йили янги йил байрами арафасида мамлакатимизда “Президент арчаси” томошаларининг ўтказилиши, кичкинтойларга юртбошимиз номидан совғалар берилиши, байрамнинг шаҳар ва туманларда ҳам давом этиши   анъана тусини олган.

Хабарларингиз бор, Термиз шаҳридаги
“12-Меҳрибонлик уйи”да болажонларимиз учун барча қулайлик ва зарур шарт-шароитлар яратиб берилган.

Бу билан уларга кўпроқ меҳр улашиш, эътиборни янада кучайтиришга, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг олий ўқув юртларида ўқишларини давом эттиришлари, умуман олганда кейинги ҳаётларига кўмаклашишга эришамиз.

Энди эса, беғубор болаликнинг бетакрор дамларини бошидан кечираётган Сиз болажонлар кўнглини шодликка тўлдириб, Қорбобо ва Қорқиз, ажойиб эртаклар қаҳрамонлари, болалар бадиий жамоалари иштирокидаги мусиқий дастурларни қувонч билан кутиб олинг ва улар билан биргаликда ўйнаб кулинг.   

Бугун Президент номидан совға олган бўлсаларингиз, эртага Давлат мукофотларини ҳам Юртбошимиз қўлларидан олиш насиб этсин.

Барчаларингизни кириб келаётган янги 2019 йил билан чин қалбимдан табриклайман. Янги йил ҳар биримизга, соғлик-саломатлик, бахту-саодат, ҳар бир оилага яхшилик ва қут барака олиб келсин.


Изоҳ қолдириш

Йил дастури
2019
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
50%
Яхши
50%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
100%
Жами: 4 овоз берилди.
Валюта курслари