Термиз шаҳар ҳокимлиги

ТЕРМИЗ ШАҲАР ХОТИН - ҚИЗЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ.

2020-01-12

247       0

Тадбирлар

       

Мунис ва муҳтарам онахонлар!
Қадрли опа сингиллар!

Шу кунларда барчамиз юртимизга кўклам элчиси сифатида кириб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрамини кўтаринки кайфият шоду хуррамлик билак кенг нишонламоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб ана шу қутлуғ айём билан сиз азизларни, сизларни тимсолингизда бутун шаҳримиз хотин қизларини чин қалбимдан самимий табриклайман шуни мамнуният билан эътироф этишимиз керакки муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович сиз аёллар ҳақида, “Аёл бахтли бўлса, Оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган иборалари, бу юртимиз аёлларига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин белгисидир. Ватанга, оилага, ҳаётга бўлган ишонч аввало-аёлга, онага эҳтиромдан бошланади.
Аёлини асраган эл қудратли, онасини эъзозлаган фарзанднинг тоълейи баланд бўлади.
Жамият тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган аёлларимизнинг меҳнатлари эса ҳамиша давлатимиз эътиборида.
Агар меҳрга ҳайкал қўйилса, у албатта аёл шаклида бўлади!
Аёл борки олам гўзал, ҳаёт чароғон ва мунаввар Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Покиза аёл имондан кейинги улуғ неъмат” дея аёлларни бежиз шарафламаганлар. Чунки eр юзидаги жамики буюк инсонлар; - аёллар дунёнинг зийнати, гавҳари, гулчамбари ва бошида турган тожи дея, якдил қарорга келганлар!
Аёл қалби мўъжиза эканлигига ишонмаган одам инсон зотининг буюклигига ҳам ишонмайди.
Аёл учун жасорат кўрсатмаган одам жанг майдонида жангга кирмаган аскардан фарқи йўқ.
Азиз опа-сингиллар! Сўзим якунида сизларни яна бир бор байрам билан қутлаб доимо соғ саломат юришингизни, оилангиз бахти бутун ҳар бир куни файзли бўлишини тилайман.
Доимо юзингиздан кулги табассум аримасин.
Байрамингиз муборак бўлсин!

ХУДОЙБЕРДИЕВ ИСРОИЛ БЎРИЕВИЧ
ТЕРМИЗ ШАҲАР ҲОКИМИ.


Изоҳ қолдириш

Йил дастури
2019
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари