Термиз шаҳар ҳокимлиги

ТЕРМИЗ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ!

2020-01-12

248       0

Тадбирлар

       

Ассалому-алайкум азиз ҳамшаҳарлар!

 

Шу мунаввар тонгда сиз азизларни, сизлар орқали бутун шаҳримиз халқини Наврўз айёми билан чин қалбимдан табриклайман.

Она табиатни эъзозлаган, унинг сир-асрорларини мукаммал ўрганган, у билан мувофиқ яшашни ўзларига бахт деб билган ўтмиш аждодларимиз буюк, муқаддас бу байрамни яратганлар ва асрлар оша эъзозлаб, ҳар қандай ёвуз душманлардан ҳимоялаб, асраб-авайлаб келганлар. 

Айни ана шундай чуқур мазмун ва маънога эга бўлгани туфайли, хосият ва файз, қут-барака ва мурувват каби хусусиятларни ўзида мужассам этиши билан кун ва тун тенг келадиган шарқона Янги йилимизни – бу гўзал баҳор айёмини барчамиз орзиқиб кутамиз, эъзозлаймиз, хурсандчилик билан умуммиллий байрам сифатида ўтказамиз.

Мана шундай бетакрор фаслда халқимизга мансуб бўлган, уларнинг одатига айланиб кетган қадриятлар – бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиш, беморлар, кўнгли ярим инсонларга беминнат ёрдам бериш, табаррук кексаларимизнинг дуосини олиш каби езгу фазилатларни яққол намоён етиб, ўз қувончи ва шодлигини яқинлари, дўсту ёрлари, қўни-қўшнилари билан баҳам кўришга интилади.

Шу ўринда, ўзларининг машаққатли меҳнатлари билан дастурхонларимизнинг тўкин-сочинлигини таъминлаш мақсадида ерга уруғ қадаётган бободеҳқонларимизга мўл ҳосил етиштиришда омад ва қут-барака тилайман.

Азиз хамшаҳарлар!

  Сизларни ва сизлар орқали барча шаҳримиз аҳлини яна бир бор уйғониш ва яшариш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат, янгиланиш рамзи бўлган Наврўзи олам билан чин юракдан самимий муборакбод этаман.

   Меҳр-оқибат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик ва шижоат каби эзгу хислатларни ўзида мужассам этган бу улуғ айёмга хос гўзал фазилатлар сиз азизларни асло тарк этмасин.

  Барчаларингизга сихат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

   Наврўзу олам барчамизга муборак бўлсин, азиз ҳамшаҳарлар!

 

ХУДОЙБЕРДИЕВ ИСРОИЛ БЎРИЕВИЧ
ТЕРМИЗ ШАҲАР ҲОКИМИ


Изоҳ қолдириш

Йил дастури
2019
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари