Термиз шаҳар ҳокимлиги

1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамига табрик сўзи.

2020-01-12

276       0

Тадбирлар

       

Ассалому-алайкум муҳтарам устозлар ва азиз мураббийлар!
Аввало, Сиз азизларни, таълим-тарбия соҳасида меҳнат қилаётган барча педагог ходимларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этишга руҳсат бергайсизлар.
Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва мураббийларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз.
Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, бундан ҳам зиёд эътироф ва таҳсинларга арзийди.
Буюк Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, “Дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам сизларнинг олижаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди”.
Қадрли ўқитувчи ва устозлар!
Бугун мустақил Ватанимизнинг энг қутлуғ байрамларидан бирини нишонлаётган эканмиз, шаҳар халқ таълими тизимида таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли тадбирларга ҳам тўҳталиб ўтишга ижозат бергайсизлар. Улардан энг муҳими 2018-2019 ўқув йилида халқаро фан олимпиядалари ва спорт турлари бўйича ўқувчилардан
27 нафарининг ғолиб бўлганлиги, Республикада ўтказилган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танловида 4 нафар ўқитувчиларнинг муваффақиятли иштирок этганлиги, воҳамиз Халқ таълими бошқармаси рейтингида Термиз шаҳар халқ таълими бўлими 1 ўринни эгаллаганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги рейтингидаги энг кучли йигирмаликдан жой олганлиги бизни янги марраларга давъат этади. Бунинг ҳаммаси мактабларимиз жамоаларининг самарали меҳнати, қолаверса жамоатчилик ва ҳокимликнинг соҳага қаратиб келаётган изчил ва доимий эътибори самарасидир.
Мамлакатимизда ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 23 августда ўтказилган видеоселекторида ушбу йўналишда қўйган вазифа ва топшириқлари зиммамизга катта масъулият юклайди. Ўз навбатида бу даъват юртбошимизнинг Сиз ўқитувчи ва мураббийларга бўлган чексиз ҳурмат ва эътиборлари намунасидир.
Айтиш жоизки, биз энди келажагимиз боғча ҳамда мактабларда эканлигини қалбдан хис этиб, ушбу йўналишда илдам одимлаяпмиз. Ҳақиқатдан ҳам истиқболда ўрнимизга келадиганлар бугун таълим муассасаларида тарбияланиб, мактаб ва лицейларда илм ўрганмоқда. Ана шу жиҳатни эътиборга олган ҳолда ҳамма саъй-ҳаракат ва ишларимизни давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган "Ўзбекистонда энг обрўли инсон муаллим бўлиши керак" деган ғояни амалга оширишга қаратишимиз ҳам қарз ҳам фарздир. Бунинг учун ҳокимлик томонидан қанча маблағ, ресурс ва имкониятлар зарур бўлса, барчасини сафарбар этиб, шаҳримиз мактабларида ижарада туриб ишлаётган ўқитувчиларни имтиёзли кредитлар асосида уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ўзим ҳамда барча сектор ва ташкилотлар раҳбарларини мактабларга бириктириб, таълим-тарбия муассасаларини кўркам ва обод масканларга айлантириш вазифаси қўйилган ҳамда ушбу йўналишдаги ишларни кенг суръатларда давом эттирамиз.
Азиз устоз ва мураббийлар!
Сиз, азизларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда катта муваффақиятлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.
Эътиборларингиз учун раҳмат!


Изоҳ қолдириш

Йил дастури
2019
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
50%
Яхши
50%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
100%
Жами: 4 овоз берилди.
Валюта курслари