Термиз шаҳар ҳокимлиги

«Тиббиёт ходимлари куни» билан байрам табриги

2020-01-12

246       0

Тадбирлар

       

Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиевнинг «Тиббиёт ходимлари куни» байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда сўзлайдиган

ТАБРИК СЎЗИ

 Ассалому алайкум, қадрли шифокорлар, ва тиббиёт соҳасининг фидойилари!

Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек саҳоватли касб эгаларини “Тиббиёт ходимлари куни” - касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсизлар.

Инсоният пайдо бўлибдики, дардга чалинганда, хасталик хуружларида, аввало Сиз азизлардан нажот кутадилар, дардларига даво истайдилар.

Инсонлар ўзларига ҳам, яқинларига ҳам Яратгандан биринчи тилаклари соғлик бўлиб, ўзаро дуч келишганда ҳам дастлаб соғлик сўралади.

Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир! Сиз каби жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг хаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади.

Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнингизни эътироф этган ҳолда Сиз азизларни “Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, меҳнат жамоаларингиз ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака, саломатлик йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман.

Ҳурматингиз доим баланд, соғлигингиз ҳамиша мустаҳкам бўлсин! Касб байрамингиз муборак бўлсин азиз шифокорлар!

Эътиборингиз учун раҳмат!

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ ТЕРМИЗ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

 

Ассалому алайкум, қадрли шифокорлар, ва тиббиёт соҳасининг фидойилари!

Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек саҳоватли касб эгаларини “Тиббиёт ходимлари куни” - касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан самимий муборакбод этаман.

Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир! Сиз каби жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг хаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади.

Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги ўрнингиз беқиёс.

Сизларга ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака, саломатлик йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман.

Ҳурматингиз доим баланд, соғлигингиз ҳамиша мустаҳкам бўлсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин азиз шифокорлар!

 

Термиз шаҳар ҳокими

Худойбердиев Исроил Бўриевич


Изоҳ қолдириш

Йил дастури
2019
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Натижани кўриш
Валюта курслари