Термиз шаҳар ҳокимлиги

273       0

Тадбирлар

       

 Бугун, 12 январь куни шаҳарнинг "Бўстон" маҳалласида “AYKEL” номли давлат хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу боғча 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, 30 та янги иш ўрни яратилган. Ташкилот хоналари кенг ва ёруғ, шу билан биргаликда шинам кўринишда қурилган. Ўқув-машғулот хоналари кузатув камералари, хона ҳароратини меъёрда сақлаб турувчи совутиш ва иситиш тизимлари билан тўлиқ таъминланган. Ташкилотда тарбияланувчилар фойдаланиши учун мусиқа ва спорт заллари, ошхона ва болалар ювиниш хоналари мавжуд. Шунингдек, муассасада болажонларга инглиз, рус ва корейс тиллари ўргатилиши билан бирга мантиқий математика, гимнастика ва бошқа спорт тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Бундан ташқари муассасада мактабгача тайёрлов гуруҳлари очилиши режалаштирилган. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Тўра Боболов ва шаҳар ҳокими Исроил Худойбердиевлар иштирок этиб, боғчада болажонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.


Изоҳ қолдириш

Йил дастури
2019
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили

Воқеалар

ДуСеЧоПаЖуШаЯк
Рўйхатдан ўтиш
login:
Password:
Паролни сақлаш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
50%
Яхши
50%
Қониқарли
0%
Қониқарсиз
100%
Жами: 4 овоз берилди.
Валюта курслари